Якшанба, 22 Aprel 2018

Ҳаж зиёратига бориш тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сон қарори билан “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Telegram” тармоғидаги каналида маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро олдин “Ҳаж”га бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги 5 йил мобайнида “Ҳаж”га бормаган бўлиши керак эди). Бундан ташқари, маҳаллаларда ҳажга боришга номзодларни саралаб олиш учун ишчи гуруҳлар тузилади. Ҳаж зиёратига боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади. Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади.