Сешанба, 19 Июнь 2018

Автоматлаштирилган ҳаво таксиси  йўловчиларга хизмат қилади

Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайда автоматлаштирилган ҳаво таксиси пайдо бўлиши мумкин. Транспортнинг янги тури лойиҳаси минтақада бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумат саммити доирасида тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, лойиҳа ташаббускори — Дубай Йўллар ва транспорт бўйича бошқармаси Германия компаниясини ғояни амалга ошириш учун ҳамкорликка таклиф этди.