Душанба, 23 Июль 2018

Атлантикада ҳалокатли аномалия қайд қилинди

АҚШнинг океан ва атмосфера тадқиқотлари бошқармаси ҳамда Тинч океани шимоли-ғарбий миллий лабораториясининг мутахассислари атлантик довуллар кучининг аномал ўсишини қайд қилишди. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, бунга “шимолий атлантик осцилляция” деб номланувчи табиий иқлимий цикл асосий сабаб бўлган.

Шимолий атлантик осцилляция биринчи марта 2001 йили аниқланган бўлиб, асосан, денгиз юзасининг ҳароратига таъсир кўрсатади ва уни ўн йиллар давомида ўзгарувчан қилади. Ҳозир бу ҳодиса Атлантиканинг марказий ва шарқий қисмларида кузатилмоқда.