Сешанба, 11 Декабрь 2018

Қатлама салат

Масаллиқлар: Бир ўрам корн салати ёки микс, 100 г помидор, 500 г турли рангдаги чучук қалампир, 1та йирик бодринг, 200 г руккола, 1та саримсоқ донаси, 1 ош қошиқ бальзамли сирка, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, ўсимлик ёғи, туз, мурч таъбга кўра.

 Тайёрланиши: саримсоқ майдаланиб, зайтун ёғида қовурилади. Ёғи қуйиб олиниб, сирка, туз, мурч  солинади ва кўпиртирилади. Помидор тўртбурчак қилиб тўғралади. Бодринг майда паррак қилиб кесилади. Руккола ювилиб, сочиқда қуритилади. Масаллиқлар қўшилиб, сиркали ёғ солинади. Сиркали ёғдан 1 ош қошиқ алоҳида олиб қўйилади.

Чучук қалампирлар тозаланиб, сомонча қилиб тўғралади. Товадаги ўсимлик ёғида 2 дақиқа қовурилади. Салат идишига солинади, сиркали ёғ сепилади, устидан қолган сабзавотлар жойланиб, шиббаланади. 20 дақиқадан сўнг ликопчага тўнкарилади ва дастурхонга тортилади.