Якшанба, 21 Yanvar 2018

Аскарлар телекўприк орқали мулоқот қилишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Наманган ва Хоразм вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирокида “Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси” деб номланган видеомулоқот ўтказилди.

Видеомулоқотда ҳар икки вилоятда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитлар ота-оналари, дўстларига ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм ҳаёти ва у ерда яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ўзи туғилиб ўсган қишлоғи, маҳалласидаги сўнгги янгиликлар, оила аъзолари, дўстлари ва яқинларининг ҳол-аҳволи ҳақида билиб олди.

Тадбирда Хоразм ва Наманган вилоятларидаги ҳарбий қисмларда намунали хизмат қилаётган аскар ўғлонларнинг ота-оналари ва дўстларига келган вилоятлар ҳокимликларининг ташаккурномалари ўқиб эшиттирилди.