Шанба, 20 Yanvar 2018

АҚШ остида магма пуфаги ўсмоқда

Бир гуруҳ америкалик олимлар АҚШнинг шимолий-шарқидаги ер остида тўпланаётган улкан миқдордаги эриган жинслар аста-секин тепага кўтарилаётганини маълум қилишди.

Ратгер университети мутахассисларининг тадқиқотларидан термик аномалия 200 километр чуқурликда эканлиги маълум бўлди. Ҳарорати атрофдаги жинсларникига нисбатан юз баробар баланд бўлган аномалия диаметри 400 километрдан ошадиган магма пуфагидан иборат бўлиб, Массачусетс, Вермонт ва Гэмпшир штатлари ҳудудини қамраб олади. Олимларнинг фикрича, магма пуфагининг ривожланиши вулқон отилишига олиб келади, фақат бу ҳодиса миллион йиллардан сўнг содир бўлади.