Душанба, 16 Июль 2018

Қарздорми ё ҳақдор?

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Х.Жамолов электр энергияси таъминоти масаласида туман ИҲҲҚ жамиятига мурожаат қилган. Ушбу мурожаатни ўрганиш жараёнида истеъмолчи яшаб келаётган хонадонда фойдаланиган электр энергиясини ҳисобга олиб бориш учун индукцион ҳисоблагич ўрнатилгани, давлат ва хизмат кўрсатувчи корхонанинг муҳрлари жойидалиги, ҳисоблагич кўрсаткичи эса 4808 кВт/с эканлиги аниқланди. Хонадонда электр тармоғига ноқонуний уланиш ва фойдаланиш ҳолатлари кузатилмади.

Туман электр таъминоти корхонаси мижозлар бўлимида истеъмолчининг шахсий варақаси кўрилганда, хонадондаги ҳисоблагич кўрсатгичи базага нотўғри туширилгани оқибатида қарздорлик келиб чиққани маълум бўлди. Ўрганиш давомида истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичи ва тўлов қоғозлари асосида қайта ҳисоб-китоб ўтказилди. Натижада истеъмолчи қарздор эмас, балки 4972 кВт/с кўрсаткичгача ҳақдорлиги маълум бўлди.

Маъруфжон МИРЗАКАРИМОВ,

Фарғона вилояти Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси.