Чоршанба, 19 Сентябрь 2018

АПЛда ойнинг энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди

Англия чемпионатида февраль ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди.

Унга кўра, “Брайтон” клуби устози Крис Хьютон АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Мураббий ўтган ойда жамоаси билан “Вест Хэм” ва “Суонси” жамоаларини мағлуб этиб, сафарда “Сток Сити” билан дуранг ўйнаган ҳолда 10 поғонага кўтарилиб олганди.

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ эса АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Футболчи ўтган ойда 4 та гол ва 2 голли узатма муаллифига айланганди.