Душанба, 23 Июль 2018

АПЛ якунланди ва бир қатор рекордлар янгиланди

Англия премьер-лигасининг барча ўйинлари ўтказилиб, мавсум якунланди. Ортда қолган мавсумда бир қатор кутилмаган натижалар, янги рекордлар қайд этилди.

***

Англия чемпионига айланган Хосеп Гвардиола жамоаси “Манчестер Сити” мавсумда йиғилган очколари сонини 100 очкога етказди. Бу эса премьер-лиганинг янги рекордидир. Бу борадаги аввалги рекорд “Челси”га тегишли бўлиб, жамоа 2004/2005 йилги мавсумда 95 очко жамғарганди.

Жамоа шу билан бирга мавсумдаги ғалабалар сони (32та) ҳамда урилган голлар сони бўйича (106та) ҳам Англия чемпионатида рекорд ўрнатди. Шунингдек, Хосеп Гвардиола шогирдлари мавсум давомида 16та сафар учрашувида ғалаба қозонган ҳолда бу борада ҳам рекорд натижа қайд этди.

“Манчестер Сити”нинг яна бир рекорди энг яқин таъқибчисини катта фарқ билан ортда қолдириш борасида қайд этилди. Жамоа мавсумни турнир жадвалини иккинчи ўринда якунлаган  “Манчестер Сити”дан 19 очко ўзиб кетган ҳолда якунлади. Бу борада аввалги рекорд 1999/2000 йилги мавсумда 91 очко билан энг яқин таъқибчи “Арсенал”ни 18 очко ортда қолдириб чемпион бўлган “Манчестер Юнайтед”томонидан ўрнатилганди.

***

Жорий мавсумида шерикларига 16 та голли узатмани амалга оширган  “Манчестер Сити”нинг бельгиялик ярим ҳимоячи Габриэль Жезус АПЛда мавсумнинг энг яхши плеймейкери бўлди. У бу натижага ўз жамоадошлари Лерой Сане (15та узатма), Давид Силва ҳамда Раҳим Стерлингни (11тадан узатма) ортда қолдирган ҳолда эришди.

***

Мавсумни 4-ўринда якунлаган “Ливерпуль” клуби жорий мавсумда Англиянинг профессионал лигаларидаги клублар ичида ўз майдонида мағлуб бўлмаган ягона жамоага айланди. Жамоа ўз майдонида ўтказган 19та учрашувнинг 12тасида ғалаба ва 7тасида дуранг натижани қайд этди.

Жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия премьер лигасида бир мавсумда 32та гол урган илк футболчига айланди. Мисрлик футболчи бу борада бир мавсумда 31та гол урган Луис Суарес, Криштиану Роналду ва Алан Ширер рекордини янгилади. Ҳужумчига сўнгги турдан сўнг Англия премьер-лигасининг “Олтин бутса”си топширилди.

Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ Англия премьер лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси эътирофига сазовор бўлиш билан бирга, мухлислар ва футболчилар танловига кўра, “Ливерпуль”нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб ҳам топилди.

***

Якунига етган Англия премьер лигасида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” клублари кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этса, бешинчи ўринда қолган “Челси” эса Европа лигасида қатнашади.

Мавсум якунларига кўра охирги уч ўринни эгаллаган“Суонси”, “Сток” ва “Вест Бромвич Альбион” жамоалари премьер-лигани тарк этди.