Чоршанба, 21 Fevral 2018

Аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Аҳоли ва даволаш муассасаларини дори-дармон билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар: аҳоли билан мулоқот, амалиёт ва халқаро тажриба” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 150 дан зиёд фармацевтика корхонаси томонидан тиббиёт амалиётида фойдаланишга рухсат этилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган қарийб 2,5 минг дори воситаси ва 200 га яқин тиббиёт буюми ишлаб чиқарилмоқда.

Тадбирда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари савдоси қоидаларини бузганлик учун масъулиятни кучайтириш ҳамда соҳани жадал ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди. Аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли дори-дармон билан таъминлашнинг муҳим масалалари ва халқаро тажриба муҳокама этилди. Фармацевтика соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди.