Пайшанба, 16 Август 2018

Ананасли  пирог

16та консерваланган ананас ҳалқаси,  4та тухум, 330 г шакар, 300 г йогурт, 1 чой қошиқ долчин, 500 г ун, 1 ўрам кўпиртиргич, 180 г кокос қириндиси, 80 г сариёғ

Тайёрланиши: Консерваланган ананалар ғалвирга олиниб, суви силқитилади. Тухум, 250 г шакар, йогурт ва майдаланган долчин миксерда яхшилаб аралаштирилади. 400 г ун кўпиртиргич билан эланади, 50 г кокос қириндиси қўшиб, аралаштирилади. Тухумли аралашмага солинади ва хамир қорилади.

Хамир қолипга жойланади, устидан ананас ҳалқалари жойланади. Қолган шакар, ун, кокос қириндиси ва совуқ сариёғ қўлда уқаланиб, талқон ҳосил қилинади. Талқон ананасларнинг устидан сепилади ва 190 даража ҳароратда 20 минут пиширилади. Кейин пирогнинг усти эҳтиётлик билан фольга (зарқоғоз) билан ёпилади ва яна 15 минут пиширилади. Совугач, йирик бўлакларга бўлинади.