Чоршанба, 20 Ноябрь 2019

Аёлларга мўлжалланган таксилар

Уммон султонлиги йўлларида 1 мартдан БААдаги каби аёл ҳайдовчилар томонидан бошқариладиган ва фақат аёллар учун мўлжалланган таксилар хизмат қила бошлади.

Уммондаги зарғалдоқ-қора кўринишдаги одатий таксилардан “аёллар” таксилари пушти, ҳаворанг ва оқ рангларда бўлиши билан фарқ қилади.

Уммон аёллари ушбу янгиликни мамнуният билан қабул қилдилар. “Бу яхши янгилик. Мен такси ҳайдашга лицензия олишга биринчилардан ариза топшираман. Аёллар киракашлик орқали пул топиш имконига эга бўлишлари керак”, дейди ишсизликдан қийналиб юрган Раҳма ал-Холидий. Яна бир аёлнинг айтишича, ҳайдовчилик гувоҳномалари бўлмаган аёллар эркак ҳайдовчилар билан машинада юришдан хавфсирашган.

Дубай Форс кўрфази шаҳарлари орасида 2007 йилда аёллар учун мўлжалланган таксилар пайдо бўлган илк шаҳар ҳисобланади.