Чоршанба, 20 Июнь 2018

Аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди

Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол-Соний эркаклар учун мажбурий ҳарбий хизмат муддатини 3 ойдан бир йилгача узайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, аёллар ҳам ҳарбий бўла олишади.

Янги қонунга кўра, 18 ёшдан катта аёллар кўнгилли тарзда армияда хизмат қилиш ҳуқуқини олишди.

“Қатарнинг 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркак фуқаролари ҳарбий хизматни ўташга мажбурлар. Ватанга хизмат аёллар учун кўнгилли ҳисобланади”, дейилган янги қонунда.

Қонунда ҳарбий хизматдан қочишга уриниш учун 3 йиллик қамоқ жазоси ва 50 минг Қатар риали (15 минг доллар) миқдорида жарима кўзда тутилган. Қатарлик эркаклар 18 ёшга тўлганларидан 2 ой ўтиб армияга боришлари шарт.