Сешанба, 11 Декабрь 2018

Ҳакамлар ва футболчилар жазога тортилди

Супер-лига 5-тур доирасида ўтказилган “Локомотив” – “Қўқон-1912” клублари ўртасидаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида жамоа футболчилари жанжаллашиб кетишди. Ўйиндан сўнг, ЎФА Тартиб интизом қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ўйинда жанжални келтириб чиқарган футболчилар Нивалдо  ҳамда Сардор Мирзаевнинг ҳатти-ҳаракатлари ПФЛ комиссари томонидан ўрганиб чиқилди ва қарор қабул қилди. Унга кўра, ”Локомотив” ўйинчиси Нивалдога нисбатан  Интизом кодексининг 5, 45 бандининг “м” қисмига биноан  5 ўйинга дисквалификация қилиш ҳамда 25 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди. Сардор Мирзаевга нисбатан  эса Интизом кодексининг 5.56 бандига мувофиқ 10 миллион сўм миқдорида жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, ушбу ўйинда қанот ҳаками сифатида ишлаган Акбар Пўлатов “Локоматив” футболчиси Марат Бикмаевнинг ўйиндан ташқари ҳолатда урган голини инобатга олиб, қўпол хатога йўл қўйгани учун Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлаштирилди. Жазо муддати қанча вақт давом этишини ЎФА Ҳакамлар қўмитаси ҳал қилади.

Шу билан бирга, мазкур учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Валентин Коваленконинг ҳам хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқилиб, маълум муддат Суперлига ўйинларига қўйилмайдиган бўлди.