Пайшанба, 14 Ноябрь 2019

9 та гол урилган ўйинда “Барселона” мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди (видео)

Испания чемпионатининг 37-тури доирасида “Барселона” сафарда “Леванте” меҳмони бўлди ва кутилмаганда, мавсумдиаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Кескин ва муросасиз кечган баҳсда жамоа етакчиси Мессисиз ўйнаган “Барселона” клуби қийин вазиятга тушиб қолди. Учрашувнинг 56 дақиқасига келиб жамоа 5:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган эди. Шундан сўнг жамоа уйғониб, “кэм-бек” қилишга уриниб кўрди. Учрашув якунига қадар бу ҳисоб 5:4 қўринишига келди, аммо “Барселона” мағлубиятдан қутила олмади. Бу эса жамоани мавсумни мағлубиятсиз якунлашига нуқта қўйди.

Испания Ла лигаси, 37-тур

Леванте – Барселона 5:4 (2:1, 3:3)

Голлар: 1:0 – 9 Боатенг, 2:0 – 30 Боатенг, 2:1 – 38 Коутиньо, 3:1 – 46 Барди, 4:1 – 49 Боатенг, 5:1 – 56 Барди, 5:2 – 59 Коутиньо, 5:3 – 64 Коутиньо, 5:4 – 71, пенальти Суарес.

Леванте – Оласабаль, Робер, Луна, Коке, Постиго, Моралес (Рочина, 85), Лукич, Кампанья, Барди, Марти (Лерма, 69), Боатенг (Паццини, 77).

Барселона – тер Стеген, Мина, Альба, Нелсон Семеду, Вермален (Пике, 31), Бускетс, Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 60), Коутиньо, Дембеле (Пако Алькасер, 60), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Вермален (20), Барди (22), Боатенг (37), Коке (62), Бускетс (65), Кампанья (70), Суарес (88), Лерма (88), Денис Суарес (89), Паццини (90), Пике (90), Мина (90).