Жума, 20 Aprel 2018

Сочга сепиладиган лакда аллергиянгиз бўлса…

Савол: Одатда сочга сепиладиган лак айрим ҳолларда аллергия беради. Бу нима учун юз беради? Шундай аллергияси бор инсонлар учун бошқа тавсиялар борми?

Жавоб: — Сочга сепиладиган лак (stayling) асосан 95 фоиз кимёвий элементлардан иборат бўлиб, у аллергияси бор инсонларга ўзидан чиқарадиган ҳидидан аллергия беради. Илдизга сепиладиган соч толаларига сингиб қичишиши ва майда қизил нуқтачалар ҳамда соч синиб тўкилишига ҳам олиб келиши мумкин. Бу, албатта, лак ҳаддан ташқари кўп ишлатилганда бўладиган ҳолат! Ҳозирги кунда “Гиппоаллергенный” яъни, аллергик реакцияси бор инсонларга реакция бермайдиган лаклар, сочга суртиладиган воситалар ҳам бор. Мен аллергияси бор инсонларга шундай лаклардан фойдаланишларини тавсия этган бўлардим. Ҳар куни мунтазам лак ишлатадиганларга ҳам гиппоаллерген лакларни ишлатишни тавсия этаман.