Душанба, 17 Декабрь 2018

7 нафар боксчимиз “Губернатор кубоги” финалига чиқди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Губернатор кубоги” мусобақасининг ярим финалида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 29 май санасида 10 нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг ярим финалида рингга чиқди ва улардан 7 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди. Боксчиларимиздан Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсуновлар мусобақани ярим финалда тўхтатиб, бронза медаллари билан кифояланди.

-56кг вазн тоифасида қатнашаётган икки ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров ва Миразиз Мирзаҳалилов олтин медаль учун ўзаро рингга чиқадиган бўлди.

Финал жуфтликлари билан танишинг:

  • -49 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Батор Сагалуев (Россия)
  • -56 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Миразиз Мирзаҳалилов
  • -60 кг: Шунқор Абдурасулов – Альберт Батиргазиев (Россия)
  • -75 кг: Исроил Мадримов – Глеб Бакши (Россия)
  • -81 кг: Бектемир Мелиқўзиев – Георгий Кушиташвили (Россия)
  • +91кг: Баҳодир Жалолов – Владислав Муравин (Россия)

Финал жанглари эртага, 31 май санасида бўлиб ўтади.