Чоршанба, 20 Июнь 2018

Тушлик вақти иш вақтига қўшилмайдими?

Савол:

Меҳнат кодексида 1 кунлик иш соати 8 соат белгиланган, буни ичига тушлик ҳам кирадими?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 115-моддасига мувофиқ, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Албатта, иш вақтига тушлик учун белгиланган вақт қўшилмайди.