Чоршанба, 21 Fevral 2018

65 йил аввал фалокатга учраган самолёт денгиз тубидан топилди

Туркиянинг қидирув-қутқарув сув ости кемаси денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган йўловчи самолётини топди. Топилган самолёт моторидан ташқари деярли шикастланмаган.

Воқеа 65 йил аввал Туркиянинг Қизилада ороли яқинида юз берган. Фалокатга “Air France” авиакомпаниясининг Париждан Теҳронга тунги рейсни амалга ошираётган самолёти учраган.

Ўшанда 32 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси омон қолган, 4 киши ҳалок бўлган. Самолёт сардори техник носозлик сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган.

Сув ости кемаси самолётни замонавий қурилмалар ёрдамида 250 метрга яқин чуқурликда аниқлаган. Таъкидланишича, ушбу қурилмалар 3000 метргача чуқурликдаги объектларни аниқлай олади.