Сешанба, 17 Июль 2018

6 ёшли қизча лифт шахтасига тушиб кетди

Хитойлик 6 ёшли қизча лифт шахтасига тушиб кетиб, ердан 10 метрча баландликда лифт конструкцияси элементларига боши билан тиқилиб қолди ва мўъжиза туфайли омон қолди. Қизча кутилмаган ҳолатдан ваҳимага тушмай, қўллари билан девордаги тутқичларни пайпаслаб, уларни маҳкам ушлаб олган. Қизча қутқарувчилар келгунча шу алфозда осилиб турган.

Қутқарувчилар қизчани “қопқон”дан чиқариб олишган ва онасининг қўлларига топширишган. Шахтада 40 дақиқача осилиб турган қизча ҳеч қандай жароҳат олмаган.