Чоршанба, 17 Июль 2019

“Саҳройи кабир” торти

Хамирига: 200 г сариёғ, 600 г ун, 10 г кўпиртиргич, 200 г шакар, 6 ош қошиқ томат пастаси, 2та тухум

Кремига: 200 г сариёғ, 200 г сметана, 10 ош қошиқ қуюлтирилган сут, 400 г творог.

 Тайёрланиши: 2та тухум ва 200 г шакар кўпиртирилади, 200 г эритилган сариёғ ва 6 ош қошиқ томат пастаси қўшилиб, яна кўпиртирилади. 10 г кўпиртиргич билан эланган 600 г унни солиб, юмшоқ хамир қорилади ва 5 та тенг бўлакка бўлинади. Ҳар бир хамир жудаям юпқа ёййилади ва 200 даража ҳароратда тахминан 5 минут пиширилади.

Сариёғ, сметана, қуюлтирилган сут ва творогни бирга кўпиртириб, крем тайёрланади ва торт нонлари орасига суртилади. Тортнинг усти ва ёнларига ҳам крем суртилади. Торт нонининг кесилган чеккалари уқаланиб, крем устидан сепилади. Музлатгичда 12 соат тургач, тортни дастурхонга тортиш мумкин.