Пайшанба, 18 Aprel 2019

Бир чимдим табассум

— Кеча уйимдаги суваракларни тутдим. Орасидан учтасини қўйиб юборишга тўғри келди.

— Нега?

— Ҳужжатлари жойида экан.

***

— Самолёт сотиб олишга етадиган пулим бўлишини орзу қиламан.

— Самолётни нима қиласан?

— Самолёт керакмас, шунча пулим бўлишини хоҳлайман.

***

Антиқа таклиф:

“Менга маслаҳат бермоқчи бўлсангиз, 100 минг сўмлик боғламнинг белидаги қоғозга ёзиб беринг. Жон деб қабул қиламан”.

***

Овқатланиб бўлган эр хотинини мақтади:

— Жуда мазали салат экан, азизам. Ўзинг сотиб олдингми?

***

— Бўлди! Тамом! Кетганим бўлсин! Ҳаммаси тамом! Чиптага пул беринг, онамникига кетаман!

— Мана, ол! Фақат тезроқ жўна!

— Қайтиш учун чиптага пул қани?!

***

— Азизим, сиз билан танишган кунимиз жуда қаттиқ момақалдироқ бўлганди-а? Чақмоқ чақиб, тун худди кундай ёришиб кетгани, эсингиздами?

— Ҳа…а-а… Эсимда, ҳатто табиат ҳам огоҳлантирган экан-у, тушунмаганимни қара!

***

Автобусга кекса одам чиқди. Болакай унга жой бўшатди. Аммо, қария уни жойига қайта ўтирғизиб, деди:

— Ўтиравер, болажоним. Оёқларим ҳали бақувват.

Бу вазият бир неча марта такрорланавергач, бола деди:

— Амаки, қўйиб юборинг, илтимос! Уйимдан тўрт бекат ўтиб кетдим.

***

Тўнка устида ўтирган типратикан мақтанмоқда:

— Мен кучлиман! Жуда кучлиман! Жуда, жуда кучлиман! Шунақанги кучлиманки…

Шу тобда тўнка ёнидан ўтаётган айиқполвон уни панжаси билан тушириб юборди. Типратикан қўшимча қилди:

— Аммо енгилман!

***

Онахон радио орқали табрик  йўлламоқда:

— Қизим Гулихонни табриклайман. Неварам Ойнисахонни табриклайман. Ўғил неварам Лазизжонни ҳам табриклайман!

— Бир сўз билан “ҳаммаларини” деб қўя қолинг.

— Йўқ! Куёвимни табриклайдиган аҳмоқ йўқ!

***

Шифокор беморга деди:

— Агар пианино чалишни ташласангиз, бутунлай соғайиб кетасиз.

— Пианинонинг соғайишга нима алоқаси бор?

— Тепамда яшайдиган қўшнимсиз!

***

— Дўхтир, менга нимадир бўлган. Қаеримни бармоғим билан босиб кўрмай, қаттиқ оғриқ беряпти.

— Демак, бармоғингиз синибди…

***

— Китоб ўқишни ёмон кўраман, қаҳрамонлари кўп. Исмларини эсимдан чиқариб, ҳаммасини адаштириб, ким кимлигини билолмай, сиқилиб ўтираман.

— Унда “Робинзон Крузо”ни ўқи, сенга жудаям ёқади.

***

— Беҳзоджон, соат 7да уйга киришга ваъда берганмидинг?

— Ҳа, дада.

— Агар вақтида кирмасанг, мен сени жазолашга ваъда берганмидим?

— Ҳа, дада. Мен айтган гапимда турмадим. Сиз ҳам ваъдангизни унута қолинг?!.

***

— Эшик тагига қора “Ломбарджини”ни ким қўйди? На кириб бўлади, на чиқиб…

— Нега бақиряпсан, машина ўзингники-ку?!..

— Жим! Ҳамма билсин, деб атайлаб айтяпман!