Чоршанба, 21 Fevral 2018

1,5 мингга яқин авиарейс бекор қилинди

АҚШда мураккаб об-ҳаво шароити туфайли Детройт ва Чикаго аэропортларида 1,5 мингга яқин авиарейс бекор қилинди. Яна шунча рейс ушлаб қолинган.

Кучли қор Чикагодаги О’Хара ва Мидуэй ҳамда Детройтдаги Метрополитан Уэйн халқаро аэропортлари фаолиятини издан чиқарган. Авиакомпаниялар тегишли тўловларсиз чипталарни бошқа санага бронлашга рухсат беришган.

Чикаго ва Детройтда мактаблар ёпилган, ўқувчиларга кўчага чиқмаслик айтилган. Об-ҳаво мутахассисларининг берган маълумотларига кўра, бу икки шаҳарда 20 смдан кўпроқ қор ёғиши мумкин.