Душанба, 23 Июль 2018

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Рамазон суҳбатлари” дастури эфирга узатилади

Муборак Рамазон ойида Саудия Арабистони ва Марокашда суратга олинган, 30 қисмдан иборат “Умар ибн Хаттоб” сериалини намойиш этишга тайёргарлик кўраётган MilliyTV ижодкорлари яна бир Рамазон туҳфасини тайёрладилар, деб хабар бермоқда “Azon.uz” ахборот -таҳлилий портали.

Маълумотга кўра, MilliyTV орқали бир ой давомида ҳар куни соат 18.40 да инсонларни эзгуликка чорловчи, қалбга малҳам бўлгувчи Islom.uz порталининг олтин фондидан ўрин олган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Рамазон суҳбатлари” дастури эфирга узатилиши режалаштирилган.