Чоршанба, 20 Ноябрь 2019

Музқаймоқли торт

Масаллиқлар: 4 дона вафли (тортга мўлжалланган думалоқ вафли), 100 г бодом, 60-70 г сариёғ, 1 идиш қуюлтирилган қаймоқ,  3 ош қошиқ лайм шарбати, 3-4 ош қошиқ олма шарбати, 200-250  г малина ва черника, 200 мл суюқ қаймоқ  

 Тайёрланиши: Вафли блендерда майдаланади. Унга бодом  мағзини қўшиб, яна майдаланади. Эритилган сариёғ қўшиб, аралаштирилади. Ёғланган қоғоз жойланган қолипга солиб, яхшилаб зичланади. 180 даража ҳароратда 8-10 дақиқа пиширилади, қолипда совитилади.

Қуюлтирилган қаймоқ кўпиртирилади, лайм ва олма шарбати қўшилади. Малина, черника ва суюқ қаймоқ солинади, яна бир марта кўпиртирилади. Крем совиган торт нони устига қуйилади ва тўлиқ қотгунича музлатгичга жойланади. Дастурхонга тортиш олдидан ялпиз барглари ва малина мевалари билан безатиш мумкин. Дастурхонга тортилишидан олдин 15-20 дақиқа  хона ҳароратида туриши лозим.