Душанба, 26 Август 2019

Кўп терлаш ҳам касалликми?

Кунлар исиши билан ёнингизда турган одамнинг рангли кўйлаклар кийганда қўлтиғи тагида терлаш асоратларини ёки бўлмаса оёғи ҳидланаётганини сезиш жуда ноқулай, агар бу ҳолат ўзингизда юз берса, унданда хижолатли вазият. Кўпчилик кундалик гигиенага амал қилиш — масаланинг ечими, деб ҳисоблайди. Тўғри, гигиенага сўзсиз амал қилиш лозим, лекин бу муаммо ечими эмас. Терлаш ва унинг ҳиди билан курашишдан аввал, у билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва тиббий кўрикдан ўтиш даркор.

 Гипергидроз

Тиббиёт терлаш ва унинг ҳидланиш сабабларини икки турга бўлади, уларнинг ҳар иккиси ҳам пайдо бўлишининг маълум сабаблари асосида инсон организмида шаклланиб боради.Агар сизда, жисмоний ҳаракат, машқ ёки қандайдир босим (ҳаяжон, қўрқув) дан кучли терлаш ҳосил бўлса, бу гипергидроз эмас, аксинча, организмнинг бу ҳаракатларга нисбатан нормал реакцияси саналади. Лекин терлаш бутун бадан бўйлаб эмас, қўлтиқ остида, оёқ ёки юзда, об-ҳаво ва инсон ҳароратининг нормал ҳароратида пайдо бўлса, унда бу организмда моддалар алмашинувида рўй бераётган хатоликдан далолат беради ва Гипегидроз касаллиги дея аталади.

Ҳаддан зиёд терлашнинг икки тури мавжуд — бирламчи гипергидроз (муайян мавжуд), иккинчи тури (умумий). Биринчи тур касаллик тиббий нуқтаи назардан мавжуд ҳолат саналса, иккинчи тур касаллик, бошқа бирон бир хасталик ёки дорилар натижасида келиб чиққан саналади. Биринчи гипергидроз турида терлаш баданнинг муайян ҳудудида, қўлтиқ остида, баданнинг пастки қисмида, юзда ёки оёқда сезилса, иккинчи тур гипергидрозда эса кўп ҳолда бутун бадан терлайди ва қўланса ҳид таратади.

Баъзи ҳолларда терлаш, ички касалликларнинг жиддий симптомидан ҳам далолат бериши мумкин. Масалан, тунда қўлтиқ терлашининг кучли ҳидини сезсангиз, шифокорлар СИЛга қарши таҳлил қилдиришингизни масалаҳат беришади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида

Ҳомиладор аёлларда, гормонал ҳолатларнинг ўзгариши, темир моддасининг меъёрдан ортиқ ишлаб чиқишига сабаб бўлади. Табиийки, баданда меъёрдан ортиқ темир моддасининг мавжудлиги ўткир ҳидни ҳам келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда аёллар эндокринолог маслаҳатини олишлари шарт.

 Ёш қизчалар ва ўспирин ёшидаги қизларда
5-8 ёш оралиғидаги қизларда жинсий ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, ўспирин ёшидаги қизларда (10-15 ёш) тўлиқ ўтиш даврида гормонал ҳолатларнинг тез ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат аксарият шу даврдаги қизларда қаттиқ терлаш ва ҳидланиш жараёнини юзага келтиради. Диабет билан хасталанган барча турдаги беморларда шу каби ҳолатларни кузатиш мумкин.

Организмнинг кучсизлиги, иммунитетни пасайтириб, ҳаракатга нисбатан жавоб реакциясини терга алмаштиради ва ўткир ҳид ҳосил қилади. Шу сабабли ота-оналар бундай ҳолатда тезда шифокор ҳузурига боришлари ва барча турдаги таҳлиллардан ўтказмоқликлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Баъзи руҳиятга таъсир қилувчи дорилар ва қон босимини туширувчи тиббий воситалар таркиби ҳам, терлашни келтириб чиқариши мумкин, чунки дори қабул қилиш қон таркибини ўзгартириб юборади ва организм ҳолатга нисбатан, табиий жавоб қайтаради.

Халқ табобати орқали даволаш

Аччиқ тош — Аччиқ тош кукуни терланиш ва унинг ҳидини олиш учун қулай восита саналади.

Аччиқ тош кукуни кечқурун ётишдан аввал, қўлтиқ ости ювиб бўлингандан сўнг сурилади ва эрталаб ювиб ташланади.

Тиббий спирт — Пахта орқали тиббий спирт билан оёқ ёки қўлтиқ ости ҳидланиш қисмини артасиз, жараённинг доимийлиги касалликни енгишга ёрдам беради.

Олма сиркаси — Икки чой қошиқ олма сиркасига уч қошиқ совуқ сув аралаштирасиз ва терингизнинг муаммоли қисмига суртасиз. Бу аралашмадан соч тўкилишини олдини олишда ҳам фойдаланиш мумкин.

Истеъмол содаси ва мойчечак — 1 литр мойчечак қайнатмасига икки ош қошиқда сода солиниб аралаштирилади. Бу қоришмани хар икки соатда терининг муммоли жойга суртилади. Оёқ учун эса ванна қабул қилинади.

Лимон суви — лимон суви орқали терлаш ва ҳидланишдан сақланиш мумкин.

Унутманг!

Кўпроқ сув ичиш ҳид токсинларини йўқотишда ёрдам беради. В витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ ейиш (айниқса қишда), кўкатлар, балиқ ва сут маҳсулотлари бунга мисол бўла олади. Витамин С, В12 ва В6 минералларига бой маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, овқатдан олдин қора қаҳва ўрнига иссиқ ялпизлик чой ичиш жуда фойдали.

Камола ИСМАТОВА тайёрлади.