Сешанба, 11 Декабрь 2018

Озишни истаганлар учун фойдали чойлар

Долчин ва асалли чой

Озиш учун долчин ва асал аралашмаси. Бугунги кунда одамлар бу аралашмадан озиш учун фойдаланишмоқда. Унинг таъсири кўпчиликни ҳайратлантиради. Мутахассисларнинг айтишларича, ушбу аралашма вазн камайишидан ташқари, юрак билан боғлиқ муаммоларнинг камайишига, овқат ҳазм қилишнинг ҳамда терининг яхшиланишига яхши таъсир кўрсатади.

 Таркиби:

  • Сув (иссиқ) – 1 стакан,
  • Асал – 1 чой қошиқ
  • Долчин – 0,5 чой қошиқ

*       *       *

Занжамбилли коктейль 

Таркиби: Бир стакан ёғсиз кефир, ярим ош қошиқ долчин, ярим ош қошиқ занжабил, бир чимдим қалампир.

Тайёрлаш: Ҳамма масаллиқлар аралаштирилади. Эрталаб ва ётишдан олдин ичиш тавсия қилинади. Бир ой давомида мунтазам истеъмол қилиш 3-4кг вазн йўқотишга ёрдам беради.