Чоршанба, 17 Oktabr 2018

Итальянча “Фриттата” қуймоғи

Масаллиқлар: 4 та тухум, 100 г сосиска, 1 та булғор қалампири, 30 г пишлоқ, 3 та картошка, 1 та пиёз, туз, мурч, кўкатлар таъбга кўра

 Тайёрланиши: пиёз ҳалқа шаклида, булғор қалампири тўртбурчак ёки тасмасимон қилиб тўғралади. Сосиска  тўртбурчак шаклда тўғралади. Пиёз ва булғор қалампири ўсимлик ёғида 5 дақиқа қовуриб олинади. Кейин сувда қайнатиб, тўртбурчак шаклида тўғралган картошка солинади, тузи, мурчи ростланади. Тилларанг тусга киргунича қовурилади. Таъбга кўра мурч ёки зираворлар солинади.

Чуқур идишда тухум кўпиртирилиб, унга сосиска солинади. Тоблаш қолипига  қовурилган сабзавотлар жойланади, устидан тухум ва сосиска аралашмаси солинади. 180 даража ҳароратда 10-15 дақиқа тобланади.  Пишишига 5 дақиқа қолганида, тоблама устига қирилган пишлоқ сепилади.